Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея прокуратураси Samsung вице-президентини ҳибсга олишни сўрамоқда
16.01.2017 13:02,  
1

Жанубий Корея прокуратураси Samsung вице-президенти ва амалдаги раҳбари Ли Чжэ Ённи лавозимидан четлатилган президент Пак Кин Хенинг дугонаси билан боғлиқ коррупция иши доирасида қамоққа олишга ордер берди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, прокуратура, шунингдек, собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва Миллий пенсия жамғармаси (МПЖ) раиси Мун Хен Пхега нисбатан айблов эълон қилган. У 2016 йил декабрида қўлга олинган эди. Мун Кен Пхе Samsung компаниясининг икки шўъба корхонаси бирлашиши учун МПЖга босим ўтказганини тан олганди.

Samsung амалдаги раҳбарини ҳибсга олиш масаласи кўриб чиқилиши коррупция ишини ўрганаётган махсус комиссия 13 январь куни Ли Чжэ Ённи 22 соат давомида сўроққа тутганидан сўнг маълум қилинганди.

Ли Чжэ Ён Самсунг компаниясининг президенти, отаси Ли Гон Хи хасталиги сабабли, бир неча йиллардан буён унинг ваколатларини бажариб келади. Тергов тахминига кўра, Ли Чжэ Ён республика президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Чхве Сун Силга молиявий кўмак бериш масаласи бўйича шахсан қарор чиқарган. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан