Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ вакили Мьянмадаги мусулмон роҳингиялар қишлоғига киритилмади
16.01.2017 16:57,  
1

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мьянмадаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Янгҳи Лига Роҳингия вилоятидаги мусулмон аҳоли билан учрашиш учун ҳукумат томонидан рухсат берилмаган. Бу ҳақида Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

БМТ вакиласи Мьянмадаги фуқароликдан маҳрум қилинган мазлум мусулмонларга ҳукумат армияси томонидан амалга оширилган зўравонликларни текшириш учун 12 кунлик сафар бошлаган эди.
Маълум бўлишича, халқаро кузатувчига «хавфсизлик» баҳонасида айрим ҳудудларга киришга изн берилмаган. Янгҳи Ли ташриф буюрган қишлоқларда эса ҳукумат томонидан белгиланган кишилар билангина суҳбатлашишга имкон берилган.

Жума куни БМТнинг махсус вакили Ситтведаги роҳингиялар маҳалласида мусулмон жамияти раҳбарлари билан учрашган. Бундан ташқари, октябрь ойида номаълум қуролли гуруҳ томонидан ҳужумг аучраган полиция назорат постига ташриф буюрган. Мьянманинг қудратли сиёсий жамоасларидан бўлган Аракан миллий партияси Янгҳи Ли билан учрашишни рад этган.

Мьянма армияси октябрь ойида исёнчиларга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаган эди. Ҳарбий ҳаракатлар туфайли ўн минглаб мусулмон аҳоли ўз уйидан ҳайдаб чиқарилган, қишлоқларга ўт қўйилган. Ҳалок бўлганлар сони 400 кишигача етиши тахмин қилинган. Аскарлар томонидан маҳаллий аёлларнинг номусига тегиш ҳамда қаршилик кўрсатган эркакларни отиб ташлаш оддий ҳолга айлангани хабар қилинган эди. Уч ой ичида Мъянмадан Бангладешга 65 мингдан ортиқ мусулмон роҳингиялар қочиб ўтган.

Мьянма ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан мусулмонларга қарши геноцид уюштиришда айбланган. Айни пайтда, ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларга халқаро кузатувчилар қўйилмаётгани сабаб зўравонлик қурбони бўлганларнинг аниқ сонини аниқлаш ва уларга ёрдма бериш имконсизлигича қолмоқда. Al Jazeera манбасининг хабар қилишича, тахминан 150 минг нафардан зиёд қочқинлар озиқ-овқат таъминотига муҳтожлигича қолмоқда.

Мьянмада бир миллиондан зиёд роҳингия миллатига мансуб мусулмонлар апартеид тартибида ҳаёт кечиришади. Улар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинган бўлиб, мамлакат бўйлаб сафар қилиш, таълим олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш каби инсоний ҳуқуқлардан бебаҳра тарзда яшашади. 2012 йилда буддавийлар томонидан уюштирилган қирғинда юзлаб мусулмонлар қатл қилинган, 120 мингдан ортиқ роҳингиялар қочқинга айланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан