Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масалаларини муҳокама қилмоқда
16.01.2017 17:22,  
3

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бугун ўш шаҳрида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков билан қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилмоқда, деб хаба берди Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

"Учрашув Алмазбек Атамбаевнинг 2016 йил декабрда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида эришилган икки мамлакат раҳбарлари келишуви натижалари бўйича бўлиб ўтмоқда", — дейилади хабарда.

Жениш Разаков мамлакатлар ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. У аниқланмаган участкалар бўйича позицияларни имкон борича тезроқ келишиб олиш ва давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни муваффақиятли якунлаш лозимлигини эътироф этди.

Қирғиз-ўзбек давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар 17 январь куни давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан