Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳамид Карзайнинг акаси Қандаҳордаги теракт оқибатида ҳалок бўлди
16.01.2017 19:23,  
1

Афғонистоннинг собиқ президенти — Ҳамид Карзайнинг акаси Ҳошим Карзай 10 январь куни Қандаҳор вилоятида амалга оширилган портлашда яраланган эди. Khaama Press агентлиги хабар беришича, у олинган жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳошим Карзай Ҳиндистондаги шифохоналардан бирида даволанаётган эди.

10 январь куни Қандаҳор вилоятида маҳаллий губернатор ва БААнинг Афғонистондаги элчиси ўртасидаги учрашув вақтида портлаш рўй берди. Теракт оқибатида 11 киши, жумладан Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган 5 нафар дипломат ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳатланганди. Жароҳатланганлар орасида Ҳошим Карзайдан ташқари, вилоят губернатори ҳамда БААнинг Афғонистондаги элчиси ҳам бўлган.

Бу теракт учун жавобгарликни ҳалигача ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан