Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаганлигини танқид қилди
16.01.2017 19:39,  
2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида маъруза билан чиқиш қилди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва турли соҳалардаги бир қатор муҳим камчиликлар ҳақида сўз юритди. Шу жумладан Молия вазирлиги фаолияти ҳам қаттиқ танқид остига олинди. 

"Солиқ-бюджет сиёсатига қатъий амал қилиш, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини бажариш, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар ҳажми, йирик инвестиция лойиҳалари ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашни молиялаштириш, энг аввало, Молия вазирлиги ва шахсан вазирнинг фаолияти самарадорлиги билан белгиланади". 

Шу ўринда давлат раҳбари мажлис иштирокчиларига мурожаат қилиб, уларга муҳим ва оғриқли саволлар билан юзланди. 

"Ушбу масалалар қай даражада самарадорлик билан ҳал этилмоқда? Нима сабабдан молия вазирининг Низоми 1992 йилда тасдиқланган бўлса-да, 25 йилдан бери асосий вазифа ва функциялар тубдан қайта кўриб чиқилмаган? Ахир ислоҳотлар вазирлик ва унинг раҳбариятига тааллуқли эмасми? Нима сабабдан ўзига юклатилган энг муҳим вазифаларни самарали бажариш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашни таъминламаяпти? Ахир вазирлик таркибида 16 мингдан ортиқ ходим ишлайди. 16 минг! Ҳаддан ташқари кенгайиб кетган марказий аппарат, ҳудудий органлар, ғазначилик, назорат-тафтиш бошқармаси, пенсия жамғармаси ва яна 4та махсус жамғарма мавжуд. Уларни сақлаш учун бюджетдан ҳар йили 350 миллиард сўм харажат қилинади. 

Энг муҳими, дастурлар ва лойиҳалар бўйича қабул қилинган айрим қарорлар ё умуман реал молиялаштириш манбалари билан таъминланмаган, ёки қолдик принципи бўйича молиялаштирилади. Нима сабабдан тўлов интизоми оқсаяпти? Мана шу сабабдан! 

Жами 18 триллион сўмлик дебитор қарздорликдан 11 триллион сўм ёки 60 фоизи охирги уч йил мобайнида чўзилиб келиняпти. Нима учун ушбу муаммо билан муддати ўтган қарздорликни қисқартириш комиссияси бошчилик қиладиган молия вазири ва Марказий банк раиси жиддий шуғулланмайди? 

Нима сабабдан пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаган? Нима учун кўплаб ташкилотлар, энг аввало, бюджет ташкилотлар ходимлари - ўқитувчилар, шифокорлар, хизматчилар ва ҳатто нафақахўрлар айрим амалдорларнинг "янгиликлари"дан қийналишлари керак?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан