Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги иқтисодий фаол кишилар сони 13,3 миллиондан ошди
17.01.2017 12:48,  
2

2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолиси сони 13,298 миллион кишини ташкил этиб, 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан 1,8 фоиз кўпроқ ўсишга эришилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Давлат секторида бандлар улуши 17,7 фоизни (2015 йилда 17,9 фоизни ташкил этган), нодавлат секторида 82,3 фоизни (82,1 фоиз) ташкил этди.

Ўтган йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандлар улушининг жами бандлар сонига нисбатан 78,1 фоизгача (2015 йилда 77,9 фоизни ташкил этган) ўсишига эришилди.

Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари: ташиш ва сақлаш, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, қурилиш, ахборот ва алоқа ва савдо бўйича сезиларли даражада ўсган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27,7 фоизни, саноатда 13,6 фоизни, савдода 10,9 фоизни, қурилишда 9,5 фоизни, таълимда 8,3 фоизни ташкил этган.

Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,8 фоизни, мос равишда республикада ишсизлик даражаси 5,2 фоизни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан