Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook Германияда сохта хабарларни фильтрлайдиган тизимни ишга туширади
17.01.2017 13:28,  
7

Бундан икки ойча муқаддам Facebook компанияси шу номли ижтимоий тармоқда тарқалаётган сохта хабарларга қарши курашиши ҳақида Facebook хабар қилган эдик. Орадан бироз муддат ўтиб, Facebook шу мақсадга химат қиладиган механизмни яратиб, уни биринчи бўлиб АҚШда синаб кўрди.

Terabayt сайтининг маълум қилишича, эндиликда сохта хабарларни фильтрлайдиган механизмни Facebook Германияда ишга туширишни режалаштирган. Синов ишлари тез орада бошланиши кутилмоқда. Германия расмийларининг фикрича, мазкур ижтимоий тармоқдаги сохта хабарлар мамлакатда куз ойларида ўтказиладиган сайловларга салбий таъсир қилиши мумкин.

Яқин кунларда Facebook`нинг Германияда истиқомат қилувчи фойдаланувчилари тармоқда пайдо бўлган сохта хабарларни белгилаш имкониятига эга бўладилар, шундан кейин ушбу хабарлар Берлиндаги Correctiv нотижорат ташкилотига таҳлил учун жўнатилади.

Facebook бундай фильтрни 2017 йил давомида бошқа мамлакатларда ҳам қўллашни режалаштирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан