Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Кореялик собиқ дипломат ватанини қулдорлик давлатига қиёслади
17.01.2017 15:35,  
12

Ўтган йили КХДРдан Жанубий Кореяга қочиб ўтган шимоллик дипломат собиқ ватанидаги тузумни қулдорлик жамиятига ўхшатди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Шимолий Кореянинг Буюк Британиядаги элчисининг собиқ ўринбосари Тҳе Ёнг Ҳо Шимолий Кореянинг давлат тузумини коммунистик мамлакат эмас, ҳокимият авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтадиган қулдорлик давлати деб атаган.

Тҳе Ёнг Ҳо бу ҳақида бугун Жанубий Корея парламентидаги махсус тадбирда қилган чиқишида гапирган. Тадбир Берун партияси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда ҳокимиятдаги Сенури партияси вакиллари ҳам қатнашган.

“Коммунистларнинг мафкурасида пролетар диктатураси деган тушунча бор. Ким Ил Сонг ва Ким Жонг Ил ўз яккаҳомликларини шу ғоя орқали тасдиқлатиб олишган. Аммо бугунги Шимолий Кореяда пролетар диктатураси тушунчаси ғойиб бўлган. Унинг ўрнига ҳокимият Ким сулоласида авлоддан-авлодга ўтадиган ягона, улкан қулдорлик жамиятига айланган”, – деб айтган собиқ дипломат ўз нутқида.

Унинг фикрича, Ким Жонг II ўзига ҳали ворис тайёрлашга улгурмасдан ҳокимиятни мерос қолдириш борасида муаммоларга юз тутмоқда. Собиқ дипломат улар қандай муаммолар эканлигига ойдинлик киритмаган.

Маълумот учун, Ким Ил Сонг шахсининг илоҳийлаштирилиши ва Ким Жонг Ил ҳақидаги афсоналар (афсоналарга кўра, Шимолий Кореянинг иккинчи президенти Ким Жонг Ил корейслар учун муқаддас ҳисобланган Пектусан тоғи чўққисида туғилган бўлиб, у туғилганда осмонда янги юлдуз пайдо бўлган, табиат қиш фаслида тўсатдан баҳорга алмашган) орқали Ким сулоласининг ҳокимият учун меросхўрлиги қонунийлаштириб олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан