Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги тинчлик музокараларида Сурия исёнчилари ҳам қатнашадиган бўлди
17.01.2017 16:00,  
5

Россия ҳамда Туркия воситачилигида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган тинчлик музокараларида исёнчилар вакиллари қатнашиши маълум бўлди. Бу ҳақида Reuters  агентлиги хабар бермоқда.

Исёнчилар Анқарада турк дипломатлари билан ўтказилган маслаҳатлашувлар ортидан Остонадагаи анжуманга боришга қарор қилишган. Айни пайтда «Жайш ал-Ислом» гуруҳи раҳбари Муҳаммад Аллуш бошчилигида Остонага борадиган делегацияни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Муҳамамд Аллушнинг айтишича, исёнчилар тинчлик анжуманига «Эроннинг жиноий ролига барҳам бериш учун» боришга қарор қилишган. Ўтган йили АҚШ дипломатиясининг Суриядаги урушаётган томонларни музокаралар столига олиб келсиҳга оид барча уринишлари чиппакка чиққан эди.

Сурияда Росися ва Туркия воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш бўйича битим ҳукумат армияис ва унинг иттифоқчилари томонидан бир неча бор бузилгани ҳақида хабарлар тарқалган.
«Жамоалар (Остонага) боришади ва улар муҳокама қиладиган биринчи масала ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим ва унинг ҳукумат томонидан бузилиши бўлади. Бу руслар учун кафил сифатидаги синов бўлади», – деб айтган «Сурия озодлик армияси» вакили.

«Фастақим» исёнчи жамоаси вакили Закариё Малаҳифжийнинг маълум қилишича, исёнчи гуруҳларнинг аксарияти музокараларда қатнашишга қарор қилган. Улар ўт очишни тўхтатиш, гуманитар масалалар ва асирларни озод қилиш масаласида музокаралар ўтказишни исташмоқда.

Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича эришилган келишувни амалга ошириш мақсадида навбатдаги музокаралар 23 январь куни Остонада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сурия ҳукумати тинчлик музокараларида қатнашишини аллақачон эълон қилган.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Остонага АҚШни ҳам таклиф этмоқчи эканликлари ҳақида маълум қилган. Россия томони бу маълумотни ҳозирча тасдиқлаганича йўқ. Шимолий Сурияда катта ҳудудларни назорат қилаётган курд жамоалари ҳамда ИШИД гуруҳи музокараларга таклиф этилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан