Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда мошнинг янги тури етиштирилади
17.01.2017 16:13,  
52

Ҳиндистон экспорт мақсадида Ўзбекистонда мошнинг янги турини етиштириш таклифи билан чиқди, деб хабар берди "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компанияси.

Ўтган йили "Ўзагроэкспорт" АЖ Ҳиндистоннинг Shri Niwas Dall And Besan Mill, Green Field Agro, Avika Foods ва Eco Green Import&Export компаниялари билан мош етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди.

Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари томонидан экспорт қилинмоқда.

Жорий йилнинг январь ойи биринчи ўн кунлигида "Ўзагроэкспорт" АЖ Ҳиндистонга 300 тоннадан ортиқ мош экспорт қилди. Компания ой охиригача яна 2 минг тонна мош экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2015 йилдагига нисбатан 38,3 фоизга — 818,5 минг тоннагача ошди. Хусусан, 120,2 минг тонна дуккакли экин маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан