Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Airbus​ йил охиригача учар машиналарни синовдан ўтказади
17.01.2017 18:05,  
4

Франциянинг Airbus Group​ компанияси ҳайдовчисиз бошқариладиган учар машиналарни йил охиригача омма эътиборига намойиш қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

Душанба куни Мюнҳендаги технологиялар бўйича ДЛД халқаро анжуманида компания ижрочи директори «учар автомобильлар» лойиҳасидан мақсад йўллардаги тирбандликларга барҳам бериш эканлигини маълум қилган.

Ўтган йили Airbus​ компанияси учар автомобильларва вертолётсифат жамоат транспортлари лойиҳасини яратиш билан шуғулланувчи «Шаҳар ҳаво ҳаракати» номли алоҳида бўлиб ташкил этган эди. лойиҳа амалга ошадиган бўлса, одамалр смартфондаги махсус дастурлар ёрдамида ҳаво транспортига буюртма беришлари мумкин бўлади.

«Юз йил муқаддам шаҳар тарснпорти ер остига кўчган эди. Энди бизда ердан баландга чиқиш учун технологик имконият бор. Ҳозир синов давридамиз. Биз мазкур иш билан жидий шуғулланамиз», – деб айтган компания ижрочи директори Том Эндерс.

У йил охирига қадар бир кишилик ҳаво транспорт воситаси омма олдида намойиш қилинишига умид билдирган. Эндерснинг фикрича, ҳаво транспорти ҳаво ифлосланишидан асрайди. Бундан ташқари, йўллар ва кўприклар қуриш учун сарфланадиган миллиардлаб пулларни иқтисод қилиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан