"Australian Open" мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз энди жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткасига қарши баҳс олиб боради.
Денис Истомин бугун хорватиялик Иван Додигни 4 сетда (6:1, 6:4, 3:6, 7:5) мағлуб этишга эришди. Энди ҳамюртимиз сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқади.
Новак Жокович "Australian Open" мусобақасида олти марта (2008, 2011, 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар) чемпион бўлган. Яъни Истомин эртага мусобақанинг амалдаги чемпионига қарши ўйин ўтказади.
Сербиялик теннисчи "Катта дублға" туркумига кирувчи барча мусобақаларда ғолиб чиқа олган. Жокович уч марта "Уимблдон", икки бор "US Open" ва бир марта "Ролан Гаррос"да зафар қучган.