Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси ниҳоят оширилди
17.01.2017 20:05,  
7

Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганлар сони ошиб бораётгани эътиборга олиниб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, бир ва ундан ортиқ маротаба ҳаж ва умра сафарларига борган шахсларнинг муборак зиёратларга боришлари кечиктириб турилиши ҳақида қарор қабул қилинган.

“Мазкур қарорнинг қабул қилинишида республика миқёсида муборак умра ва ҳаж сафарларига бориш истагини билдирган фуқаролар сонининг тез суръатларда ортиб бориши, мустақиллик йилларида фуқаролар турмуш даражасининг юксалиши, аҳоли сонининг ўсиши, улар томонидан ҳаж ва умра сафарларига бориш истагида амалий ёрдам сўраб кўплаб мурожаатлар қилиниши ҳам эътиборга олинган”, – дейилади Дин ишлари бўйича қўмита баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинги йилларда ўзбекистонликлар учун ҳаж квотаси 5200 этиб белгиланар эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан