Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электромобил сотиб олганга 4 минг евро мукофот берилади
29.04.2016 08:47,  
7

Электромобил харидорларига махсус пул мукофот бериш тўғрисида ГФР ҳукумати ва автокомпания раҳбарияти бугун, яъни чоршанба куни келишиб олди, деб хабар бермоқда carzone.uz.

Келишувга кўра, электромобил харид қилган фуқаро 4 минг, гибрид автомобиль сотиб олган фуқаро 3 минг евро миқдорида субсидия олади. Бу катта пулми-йўқми? Таққослаб кўринг: Германияда электрли Volkswagen E-Golf баҳоси 34900 евро туради. Субсидияни ҳисобга олсак, “Голф”нинг қимматбаҳо версияси нархига яқинлашиб қолади.

Янги тартибнинг яна бир жиҳати бор. Пул мукофоти фақат 60 минг еврогача бўлган асос комплектациядаги автомобилларга берилади. Бошқача айтсак, Тесла электромобилини сотиб олган харидорга субсидия йўқ.

Электрокарлар савдосини ривожлантиришга ГФР ҳукумати 1,2 млрд евро йўналтирди. Бу маблағ давлат ва автокорхоналар ўртасида бўлишиб олинади ҳамда 300 млн еврога зарядлаш шохобчалари қурилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан