Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уч йил аввал йўқолган Малайзия самолёти ҳалокатининг сири номаълумлигича қолди
18.01.2017 11:32,  
8

Бортида 239 нафар йўловчи билан бедарак кетган Malaysia Airlines компаниясига қарашли самолётни қидириш ишлари сешанба куни тўхтатилди. Бу ҳақида Al Jazeera хабар бермоқда.

MH-370 рейси билан 2014 йилнинг 8 март тунида Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилган Боинг-777 самолёти тахминан икки соатдан сўнг радарлардан ғойиб бўлган. Унинг охирги қайд этилган жойлашуви Андаман денгизи устида бўлган.

Малайзия, Австралия ва Хитойнинг биргаликдаги қидирув ишлари салкам уч йил давом этгач сешанба куни ўз ниҳоясига етди. Самолёт ҳалокатининг сири ва қулаган жойи номаълумлигича қоладиган бўлди.

«Энг яхши илм-фан ютуқларидан фойдаланилган барча уринишларга қарамасдан, самолётнинг ўрнини аниқлашнинг имкони бўлмади», – дейилади уч мамлакат расмийлари томонидан эълон қилинган баёнотда.

Маълум бўлишича, ҳалокат сирини аниқлаш бўйича уч йил давом этган сувости қидирув ишлари натижа бермаган. Самолёт қолдиқлари деб тахмин қилинган 30 дан ортиқ бўлаклари Мавриция, Танзания, Мозамбик ва Жанубий Африка қирғоқларидан топилган. Қидирув ишларига сарфланган харажат 150 миллион доллардан кўпроқ бўлгани хабар қилинган.

Самолёт бортида бўлган жами 239 киши, жумладан 12 нафар экипаж аъзоси, 153 нафар Хитой фуқароси ва 50 нафар Малайзия фуқаролари, шунингдек, турли мамлакатлар фуқаролари барчаси ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан