Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европарламентга янги раҳбар сайланди
18.01.2017 12:02,  
2

17 январь куни ассамблеянинг Страсбургдаги ялпи сессиясида овоз беришнинг тўртинчи босқичи якунларига кўра Европарламентнинг янги раҳбари сайланди. У Европа халқ партияси парламент фракцияси вакили, 63 ёшли италиялик Антонио Таяни бўлди. Бу ҳақда парламент сайтида маълум қилинди.   

Таянига 351 нафар депутат, унинг асосий рақиби, европалик социалистларнинг парламент фракцияси вакили Жанни Пителлага 282 нафар депутат овоз берди. 80 киши бетараф қолди.

Таяни фаолияти давомида икки маротаба Европа парламентининг транспорт ва саноат масалалари бўйича еврокотиби лавозимини эгаллаган.

Ноябрда Европарламент раҳбари Мартин Шульц янги муддатга номзодини қўймаслигини маълум қилганди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан