Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уч кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди
18.01.2017 12:37,  
6

Тошкент шаҳар ҳокимлигида уч нафар фуқаро — Улуғбек Ташметов, Илхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуновага фуқаролик паспортлари топширилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

«Улуғбек Ташметов бундан 24 йил аввал қўшни давлатдан Ўзбекистонга кўчиб келган ва ўтган давр мобайнида тадбиркорлик билан шуғулланиб, пойтахт ёшларининг ташаббускор, интилувчан вакилларидан бирига айланиб ҳам улгурган эди. Аммо унинг Ўзбекистон фуқароси эмаслиги узоқ йиллар давомида ушалмай келаётган армони эди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 179 нафар шахснинг аризалари қаноатлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган Улуғбек Ташметов, Илхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуноваларга фуқаролик паспортларини тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Уларни шаҳар ҳокими Р. Усманов топширди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан