Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистонда иккинчи қуёш станциясини молиялаштириш учун 100 млн доллар ажратади
18.01.2017 13:18,  
4

Осиё Тараққиёт банки қуёш электр станцияси қуриш учун Ўзбекистонга 100 млн  доллар кредит ажратади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Гап Сурхондарёнинг Шеробод туманида қурилиши режалаштирилган, қуввати 100 МВтга тенг бўлган гелиостанция ҳақида кетмоқда.

Станция қурилиши учун кредит ушбу йилнинг иккинчи ярмида ажратилиши кутилмоқда. Гелиостанция лойиҳаси 2017 йилнинг июн ойига қадар тайёр бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ушбу соҳада ОТБнинг Ўзбекистондаги дастлабки лойиҳаси – Самарқанд вилоятида 100 МВтли фотоэлектрик станция қуриш эди.  Бу Ўрта Осиёда биринчи катта қувватга эга бўлган электр станция бўлиши керак.

2016 йил декабрь ойида Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co. Ltd компанияси Самарқанд вилоятида қуёш электрстанциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққан эди. Гелиостанция йилига 200 млн кВт•с электроэнергияси ишлаб чиқаради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан