Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18.01.2017 14:13,  
6

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси бугун Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Ушбу сафар 7 кун давом этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий портали.

Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан, "Ҳаж-2017" мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов — делегация раҳбари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация бугун Жидда шаҳрига етиб боради.

Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида "Ҳаж-2017" мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шу мақсадда Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишиб олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан