Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Боливияда йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
18.01.2017 14:32,  
3

Боливия жанубидаги Тариха департаментида йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

Фожиа қурбонлари орасида икки нафар ёш бола ҳам борлиги айтилмоқда. Жароҳатланганлар яқин орадаги касалхоналарга етказилди.

Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Кочабамба шаҳрига йўл олган автобус тормозларнинг носозлиги сабабли ағдарилиб кетган.

Маълумот учун, Боливияда ҳар йили йўлларнинг ёмон ҳолати ва ЙҲХ қоидаларига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқувчи ЙТҲ оқибатида минглаб кишилар ҳалок бўлади, 40 минг инсон турли даражадаги жароҳатларни олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан