Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорж Буш касалхонага ётқизилди
18.01.2017 16:58,  
4

Reuters агентлиги хабар беришича, АҚШнинг собиқ президенти Катта Жорж Буш чоршанба куни касалхонага тушган.

АҚШ собиқ президентлари орасида энг ёши улуғи саналган Жорж Буш Ҳюстондаги касалхонага оошкор қилинмаган сабаб билан даволанишга жойлаштирилган. Техас тиббиёт маркази бош шифокори Жин Беккер CBS нашрига маълум қилишича, собиқ президентнинг аҳволи барқарор ҳолатда ва соғлиғи яхшиланмоқда.

Шифокорлар 92 ёшли собиқ давлат раҳбарининг қандай ташхис билан касалхонага келтирилгани ҳақида маълум қилишмаган.

Республикачилар партиясидан АҚШнинг 41 президенти ҳисобланмиш Жорж Буш 1989-1993 йилларда мамлакатни бошқарган. Жор Буш 1976-1977 йилларда Марказий разведка бсоҳқармасини бошқарган бўлса, Ронлад Реган даврида 8 йил давомида вице-президентлик лавозимида ишлаган.

Жорж Бушнинг тўнғич фарзанди Кичик Жорж Буш АҚШнинг 43 президенти ҳисобланади. Яна бир ўғли Жеб Буш эса 2016 йилги президентлик сайловида номзодини қўйган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан