Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат мулкини хусусийлаштириш осонлашди
18.01.2017 19:07,  
78

Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни енгиллаштирилди, деб хабар қилмоқда Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси расмий саҳифаси.

Ушбу амалиёт Ўзбекистон президентининг янги "Тадбиркорлик мақсадида фойдаланишга мўлжалланган давлат мулкини хусусийлаштиришни енгиллаштириш" ҳақидаги қарорига биноан амалга оширилмоқда.

Ушбу қарор хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида давлат мулкини хусусийлаштиришни енгиллаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ва рақобатбардор маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. 

Қарор матнига кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, вилоят  ва Тошкент шаҳар ҳокимларига стратегик бўлмаган давлат мулкини сотишга рухсат берилган. Объектлар инвестиция киритиш мажбурий шартига кўра, бепул сотилиши ҳам мумкин.

Қарорда давлат мулкини ижарага олган, мулкни капитал таъмирдан чиқарган ва янги иш ўринлари яратган тадбиркорларга ушбу биноларни биринчи навбатда сотиб олиш ҳуқуқи берилган.

Шунингдек, сотиб олинаётган мулкка фақат биргина харидордан ҳам аризалар қабул қилишга рухсат берилган. Сотиб олинаётган объектлар қийматини уч йил давомида бўлиб бўлиб тўлаш мумкин.

Ўзбекистон резидентлари бўлган харидорлардан   бизнес-план ва аризадан бошқа ҳужжат талаб  қилиш таъқиқланган.

Мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва текшириш бошлаш ҳам таъқиқланган.

Қарорда айтилишига кўра, давлат мулкини биржда акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) сотувга чиқариш йўли билан хусусийлаштиришга ҳам рухсат берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан