Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугун Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 7 хабар
18.01.2017 21:23,  
7

16 январь куни содир бўлган энг муҳим хабарлар Sof.uz дайжестида.

1. Истанбулдаги тунги клубда теракт содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлдиИстанбулдаги тунги клубларнинг бирида теракт содир этганликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов ўз айбига иқрор бўлди.

2. Тошкентда уч кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилдиТошкент шаҳар ҳокимлигида уч нафар фуқаро — Улуғбек Ташметов, Илхам Турсунов ҳамда Наргиза Турсуновага фуқаролик паспортлари топширилди.

3. Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонни қачон тарк этгани маълум бўлди. Машарипов террор гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.

4. Қаҳрамон Қуранбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинландиЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Қаҳрамон Қуранбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий-кадрлар маласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди..

5. Қасамёдга 2 кун қолганда Трамп аёлларга шилқимлик қилганликда айбланди. Америкалик Саммер Зервос ўз шаъни ва қадр-қимматини тиклаш мақсадида янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп устидан судга шикоят қилди.

6. Шавкат Мирзиёев фармони билан ички ишлар вазирига генерал-майор унвони берилдиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги фармони билан тинчлик ва осойишталикни таъминлашда қўшган катта ҳиссаси ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга генерал-майор унвони берилди.

7. Ўзбекистонда энди ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўлади. Ўзбекистонда яқин келажакда суд орқали ажрашиш жараёни анча енгиллаштирилади, айни вақтда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан