КХДР иккита қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказиш учун учун шай ҳолатга келтирди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.
Шимолий Корея раҳбарияти баллистик ракеталар АҚШда жума куни иш бошлаши кутилаётган янги хукумат учун огоҳлантирув тариқасида йўлланмоқда. КН-08 ва КН-14 ракеталари ҳақидаги маълумотлар разведка томонидан қўлга киритилган. Ракеталарнинг учиш радиуси 2 500 километрдан 5 500 километргача етиши тахмин қилинмоқда.
Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ин яқин кунларда КХДР баллистик ракеталарни синов тариқасида учирилиши ҳақида аввал маълум қилган эди.