Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро Адлия Судида Россияга қарши жиноий иш очилди
19.01.2017 11:23,  
1

Украина ҳукумати Россия устидан БМТнинг олий суд маҳкамасига шикоят қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Даъво аризасида Россия терроризмни қўллаб-қувватлаётгани ва Украинадаги айирмачи исёнчи гуруҳларга молиявий ёрдам кўрсатаётгани қайд этилган. Сешанба куни эълон қилинган айблов баёнотида Россия «Украинага ҳарбий босқин уюштириш, террористик хатти-ҳаракатларни молиялаштириш ва миллионлаб украиналик фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол этиш»да айбланган.

Украинанинг даъво аризасида 2014 йилнинг март ойида Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши «Суверен Украинанинг ҳудуди ҳарбий куч билан босиб олиниши БМТ хартиясини бузиш» эканлиги эътироф этилган.

2014 йилнинг баҳорида бошланган Украина шарқидаги россияпараст исёнчилар ва ҳукумат ўртасидаги қуролли низо оқибатида 10 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Россия ҳукумати Украинага ҳарбий қўшинлар жўнатилгани ёки исёнчиларни қурол билан таъминлаш ҳақидаги айбловларни рад этиб келади.

Халқаро судга топширилган аризада 2014 йилнинг июль ойида исёнчилар назоратидаги ҳудудда йўловчи самолёти уриб туширилиши оқибатида ҳалок бўлганлар учун Россия томонидан товон пули тўлаш шарти ҳам тилга олинган.

Малайзия авиаширкатига қарашли МҲ17 йўловчи рейси билан Амстердамдан Куала-Лумпурга йўлга чиққан Боинг-777 самолёти 2014 йилнинг 17 июль куни Украинианинг Донетск вилоятида уриб туширилган эди. Оқибатда самолёт бортида бўлганларнинг барчаси, жумладан, 15 нафар экипаж аъзоси ҳамда 283 нафар йўловчи ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Халқаро Адлия Суди БМТнинг давлатлараро низоларни ҳал қилиш билан шуғулланадиган олий судлов маҳкамаси ҳисобланади. Маҳкама 1945 йилнинг июлида ташкил этилган бўлиб, Голлландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан