Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путин Уго Чавес мукофоти билан тақдирлангани ҳақида баён қилди, хабар бермоқда El Nacional нашри.
Мадуро бу ҳақда Мирафлорес саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берган. У Путинни кўп қутбли олам етакчи раҳбарларидан бири эканини таъкидлади ҳамда Венесуэла кўп йиллардан бери унинг таълимотидан сабоқ олиб келаётганини қайд этди.
Мадуро яқин келажакда расмий ташриф билан Россияга келмоқчилиги ҳақида ҳам хабар берди.