Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фаластинда Ҳамас иштирокида янги ҳукумат тузилади
19.01.2017 11:52,  
1

Фаластинда ҳокимиятда бўлган «Фаластин озодлик ташкилоти» Ҳамас ҳаракати билан биргаликда янги ҳукумат тузилишига рози бўлди. Бу ҳақида Al Jazeera хабар бермоқда.

Янги келишувга Москвада ўтказилган уч кунлик музокаралардан сўнг сешанба куни эришилган. Иккала партия иштирокида эндиликда янги Миллий Кенгаш ташкил этилади.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бошчилигидаги «Фаластин озодлик ташкилоти» ва Ҳамас ҳаракати ўртасида 2007 йилдан бери келишмовчилик давом этиб келаётган эди. Ҳамас ҳаракати 2006 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган ҳамда 2007 йилги фуқаролар уруши ортидан Ғазо секторида ҳокимиятни қўлга олган.

Ҳар иккала партия иштирок этган сайловлар сўнгги марта 2006 йилда ўтказилган, шундан бери мамлакатда қўшҳокимиятчилик давом этмоқда.

Фаластинлик дипломатлар душанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган ва Доналд Трампнинг Исроилдаги Америка элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳақидаги ваъдаларини муҳокама қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан