Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жокович: Истомин ғалабага муносиб ўйин кўрсатди
19.01.2017 15:02,  
6

Австралиянинг Мелбурн шаҳридаги мусобақанинг иккинчи босқичида Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин жаҳоннинг энг яхши иккинчи ўйинчиси ҳисобланган Новак Жоковични мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик. Истоминниг ғалабаси учун 5 та сетда 4 соату 48 дақиқа керак бўлди. Telegraph​ нашри ҳар иккала спортчининг ўйиндан кейинги фикрларини билишга қизиқди.

“Ажойиб ўйини учун Денисга олқишлар бўлсин. У ғалабага муносиб. Шубҳасиз, у ўйинни назоратида яхшироқ ҳаракат қилди у олдинга интилди ва ҳужумкор ўйин кўрсатди. У жуда яхши ўйнади. Албатта, мен ўз ўйинимдан қониқмадим. Аммо мен бугун рақибимни табриклашга мажбурман”, – деди Жокович ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Денис Истомин ўз ғалабаси ҳақида шундай деди: “Аввало, Новак учун афсудаман. Бугун яхши ўйнадим. Ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Бу мен учун энг катта ғалаба. Бу кўп нарсани англатади. Ана энди шундай ўйинчиларга қарши ўйнай олишим ва улар билан тенг даражада бўла олишимга ишоняпман”

Денис истоминнинг кейинги рақиби дунё рейтингида 31 ўринни банд этган испаниялик теннисчи Пабло Каррена Буста бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан