Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом ҳамкорлик ташкилоти Мьянмадаги мусулмонларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч мажлис ўтказди
19.01.2017 16:53,  
4

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Мьянмадаги роҳингия мусулмонларига қарши қирғинни муҳокама қилишган. Бу ҳақида International Business Times нашри хабар бермоқда.

Пайшанба куни ўтказилган ташкилот мажлисида кўрилган асосий масала Мянмадаги мусулмон роҳингияларга қарши амалга оширилаётган жиноятлар муҳокамасидан иборат бўлган. Йиғилишда ИҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда.

Мажлисда сўзга чиққанлар Мьянма ҳукуматини мамлакатдаги роҳингия миллатига мансуб мусулмонларга қарши зулмни қоралашган. Ташкилотнинг Мьянмадаги махсус вакили Сайид Ҳамид Албар чоршанба куни Мьянма ҳукуматини мусулмонларга қарши тажовузни тўхтатишга чақирган. Унинг маълум қилишича, 9 октябрдан бери давом этаётган Мьянма армиясининг ҳарбий ҳаракатлари туфайли камида 86 киши ҳалок бўлган ва 66 минг мусулмон қўшни Бангладешга қочиб ўтган.

«Биз Камбожа ёки Руандада бўлгани каби ян абир геноцидни кўришни истамаймиз. Халқаро ҳамжамият томошабин бўлиб турди ва қанча одам қурбон бўлди? Ўтмиш бизга дарс бўлиши керак», – деб айтган Сайид Албар Рейтерс агентлиги билан суҳбатда.

Мьянма аскарлари роҳингияларга қарши бир қатор жиноятлар содир этиш, жумладан, уйларга ўт қўйиш, оммавий қатл ўтказиш ва асёлларнинг номусига тегишда айбланмоқда. Мьянма ҳукумати барча айбловларни рад этиб келади ва ҳарбий ҳаракатлар қуролли исёнчиларга қарши қаратилганини даъво қилади.

Ҳукумат баёнотида Роҳингия вилоятида давом этаётган ҳарбий амалиётлар мамлакатнинг ички иши эканлиги таъкидланган. 57 мамлакат аъзо бўлган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Куала-Лумпурдаги йиғилишида Мьянма иштирок этмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан