Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Италияда меҳмонхона қор кўчкиси остида қолиб кетди
19.01.2017 18:36,  
2

Марказий Италияда юз берган зилзила оқибатида тоғли ҳудудда жойлашган меҳмонхона қор кўчкиси тагида қолган. Бу ҳақида reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

Улкан миқдордаги қор кўчкиси ҳашаматли меҳмонхонани тўлиқ босиб қолган. Меҳмонхонада 30 киши борлиги тахмин қилинмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қутқарувчилар тунда чанғилар ёрдамида ҳаракатланишга мажбур бўлишган. 4 қаватли меҳмонхона тўлиқ қорга кўмильгани айтилмоқда.

“Фариндоладаги Hotel Rigopiano ​ меҳмонхонасида меҳмонлар ва ишхҳилардан иборат тахминан 30 киши қолиб кетди”, – дея маълумот берган Италия фуқаро муҳофазаси бошқармаси раҳбари Фабрицио Чурчио журналистларга. Италиянинг АНСА агентлиги қор уюмлари остидан бир кишининг жасади топилгани ҳақида хабар тарқатган. Аммо расмийлар бу маълумотни тасдиқлашганича йўқ.

Фалокат содир бўлганидан 12 соат ўтиб, денгиз сатҳидан 1 200 метр баландликда жойлашган меҳмонхонадан 2 киши қутқариб олингани маълум қилинган. Тоғли ҳудудда 5 метргача қаллинликда қор ёғгани айтилмоқда. Қор кўчкисининг кучли зарби оқибатида меҳмонхона биноси вайрон бўлган ва одамлар вайроналар остида қолгани тахмин қилинмоқда.

Фалокат чоршанба куни тунда рўй берган., Қутқарувчиларнинг илк гуруҳи воқеа жойига маҳаллий вақт билан тонгги 04:30да (Тошкент вақти билан 8:30) етиб боришган. Эслатиб ўтамиз, Кеча италияда кучи 5 баллдан юқори бўлган 4 та зилзила қайд этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан