Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампнинг қасамёд маросими учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди
20.01.2017 11:29,  
4

Бугун АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлиб ўтиши кутилаётган Доналд Трампнинг қасамёд маросимига оид маълумотлар CNN телеканалида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, қасамёд маросими учун сарфланадиган харажатлар 200 миллион доллардан кўпроққа тушар экан. Шундан 100 миллиондан кўпроғИ маросим вақтида хавфсизликни таъминлаш учун ишлатилади.

Маросимда хавфсизликни таъминлаш учун 28 мингдан ортиқ хавфсизлик хизмати ходимлари жалб қилинган. Улар орасида АҚШ Махфий хизмати, Транспорт хавфсизлиги бошқармаси, Федерал қидирув бюроси, маҳаллий ва махсус полиция вакиллари бор.

Маросим вақтида Вашингтонда 900 мингдан ортиқ одам тўпланиши тахмин қилинмоқда. АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича котиби Же Жонсоннинг айтишича, Франция ва Германиядаги террорчилик ҳаракатлари такрорланмаслиги учун барча хавфсизлик чорлалари кўрилмоқда.

Жоносн Трампнинг тарафдорлари ва унга қарши бўлган жами 99 та гуруҳ қасамёд муносабати билан намойишлар уюштиришни режалаштирганини маълум қилган. Қасамёд маросими туфайли транспорт ҳаракати чекланган ҳудудга олиб кириш тақиқланган 40 дан ортиқ буюмлар рўйхати ҳам эълон қилинган. Тақиқланган буюмлар орасида байрам мушаклари ва шарлардан тортиб селфи таёқчасигача бор.

Солиштириш учун, 2009 йилда Барак Обаманинг қасамёд маросимига шу пайтгача рекорд сумма ҳисобланган 53 миллион доллар сарфлангани маълум қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан