Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






CNN: Трампнинг қасамёд маросими чоғида ўлдирилиши оқибатлари моделлаштирилди (видео)
20.01.2017 11:49,  
5

CNN телеканали АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурация чоғида ўлдирилиши оқибатларини моделлаштирди ва уни ўз репортажида кўрсатди.

Мухбир Брайан Тодд Трамп, вице-президент ва Конгресснинг олий мансабдорларига нисбатан суиқасд сценарийси асосини ишлаб чиқди.

Телеканалнинг маълум қилишича, АҚШ конституциясига кўра, президент ва вице-президент ўлдирилган бўлсалар ёки бирор бир сабабга кўра ўз вазифаларини бажара олмасалар, давлатни вакиллар палатаси спикери бошқаради, агар у билан ҳам нимадир содир бўлса, унда бу вазифани сенатнинг вақтинчалик раиси ёки давлат котиби бошқаради.

Таъкидланишича, Трампнинг инаугурацияси вақтида Барак Обама маъмурияти ўз ваколатларини топшириб бўлади. Трампнинг вориси ҳозирча тасдиқланмаган, шунинг учун давлат раҳбари вазифасини АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Том Шеннон бажаради.

Журналист эслатишича, АҚШда кутилмаган вазиятлар юз берган тақдирда, вазирлардан бири "навбатчи ворис" сифатида сайланади, у инаугурацияда қатнашмайди ва узоқ жойда соқчилар назорати остида бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан