Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республика қорилар мусобақаси ғолиби билан суҳбат
1.05.2016 21:05,  
900

.Сиз азизлардан дуо умидида  ушбу суҳбатни ҳавола қиламиз.

 Ассалому алайкум! Сизни Аллоҳ таоло шундай мартаба билан сийлагани билан табриклайман!

       Ва алайкум ассалом Темурбек. Раҳмат.

 Келинг, аввало саралаш босқичлари ҳақида гаплашиб олсак. Қориларни саралаб олиш қандай тартибда амалга оширилади?       

Қорилар мусобақасида саралаш қуйидагича тартибда бўлиб ўтади: ҳар бир ислом билим юртларида таҳсил олаётган қорилар мусобақа шаклида саралаб олиниб, мураттаб (Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган) қори ва мужаввид (Қуръони каримни тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда ўқувчи) йўналиши бўйича бир донадан республика босқичида қатнашадилар.

Қорилар мусобақасида кўрдикки, баъзи қорилар Қуръони Каримни тиловат қилишда тўхталиб қолдилар. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

       Аввало Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи эканлигини унутмаслик даркор. Яъни уни ҳеч ким тутилмасдан ўқий оламан, дея олмайди. Қисқача айтганда, Қуръони Карим ожиз қолдирувчи Калом ҳисобланади.

       Агар фаришталар қорининг тилига ҳарфларни олиб келиб туришмаса, қори нафақат  адашиб (тўхталиб) қолиши, балки умуман ўқий олмай қолиши ҳам мумкин (Аллоҳ асрасин). Аммо бу нарсага сабаб қилиб қорининг такрори кам эканлиги, муташобиҳларни (ўхшаш) яхши ажратиб олмаганлигини ҳам келтириш мумкин.

Мусобақада сизни ҳаяжонланмаган, Қуръони Каримни тутилмасдан ўқиган ҳолда кўрдик. Бунинг сабаби кўпчилик учун қизиқ?

       Юқорида айтганимдек Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг Каломидир. У тўғрисида ҳеч ким қатъий гап айта олмайди. Аллоҳдан дуо қилиб сўраган эдимки, Каломини тилимга жорий қилиб қўйсин, деб. Бу дуолар, шунингдек, устозларимиз, ота-онам қилган дуоларининг ижобати ҳам энг асосий сабаблардан бўлди, деб ўйлайман.

Қуръони Каримни ёдловчиларга тавсияларингиз?  

       Қуръони Карим ёдловчиларга энг катта тавсиям – ихлос. У бўлмаса киши Қуръонни ёдлаши жуда ҳам қийин. Қандай ёдлашга келсак, бу борада биз –талабаларга эмас, балки устозларга мурожаат қилган яхшироқ. Хусусан, яқиндагина нашрдан чиққан “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин Ҳамроқулов устозимизнинг “Тиловат одоблари” номли китобларини ўқиб чиқишни тавсия қилган бўлар эдим. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг барча мухлисларига ихлослари ва муҳаббатларига яраша ажр-ҳасанотлар битиб, охиратдаги даражаларини олий қилсин.

Темурбек Адҳамов суҳбатлашди.

манбаmumina.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан