Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook Данияда маълумотлар марказини ишга туширади
20.01.2017 18:15,  
3

Даниянинг Оденсе шаҳрида Facebook​нинг навбатдаги маълумотлар маркази қуриладиган бўлди. Бу ҳақида Reuters​ хабар бермоқда.

Янги марказ қурилиши ҳақида Facebook​нинг маълумотлар марказлари фаолияти бўйича раҳбари Найл Макентегарт пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилди.

Facebookнинг АҚШдан ташқари Швеция ва Ирландияда маълумотлар марказлари бор. Оденсе шаҳри даниялик эртакнавис ёзувчи ҳанс Кристиан Андерсен туғилган жой сифатида машҳур.

Макентегартнинг маълум қилишича, янги маълумот маркази янгиланувчи энергия манбайи билан жиҳозланади. Бундан ташқари, ҳудуддаги совуқ иқлим шароити туфайли серверларни совутиш учун кондиционерлардан фойдаланиш шарт бўлмайди.

Янги марказнинг қурилишига 100 миллион доллар сарфланиши тахмин қилинмоқда. Даниянинг энергетика вазири Ларс Лиллеҳолт Facebook​нинг қарорини «Даниянинг қудрати тан олиниши» сифатида эътироф этган.

Facebook​нинг янги маълумот маркази 2020 йилда ишга туширилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Apple компанияси ҳам Данияда маълумотлар марказини ишга туширган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан