Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испанияда россиялик хакер қўлга олинди
20.01.2017 18:17,  
5

АҚШ томонидан қидирувга берилган россиялик компютер дастурчиси Испанияда ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Al Jazeera ​телеканали.

31 ёшли Станислав Лисов 13 январь куни Испания Барселона аэропортида полицияси томонидан қамоққа олингани ҳақидаги маълумот пайшанба куни эълон қилинди. Россиялик компютер устаси АҚШга қарши киберҳужумларда айбланиб, ФҚБ томонидан Инетрпол орқали қидирувга берилган эди.

Маълум бўлишича, Лисов Мадрид судьяси томонидан сўроқ қилинган. Унинг АҚШга экстрадиция қилиш масаласи ҳали ҳал этилмаган.

Лисовнинг турмуш ўртоғи Даря Лисова эри ҳибсга олинганда у билан бирга бўлган. “Бизни саёҳатни давом эттириш ва дўстларимизникида меҳмон бўлиш учун Лионга учишимиз олдидан Барселона аэропортида ижарага олинган автомобильни қайтариш пайтида қўлга олишди. Адвокатимиз жиноий иш билан танишмоқда”, деб айтган Даря Лисова Русциан Тодай телеканли билан интервьюда.

Станислав Лисовнинг ҳибсга олиниши АҚШ томонидан 8 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларга Россия аралашгани ҳақидаги айбловлар эълон қилинган пайтга тўғри келмоқда. Январь ойи аввалида АҚШ махфий хизматлари сайлов пайтида киберҳужумлар амалга ошириш учун Владимир Путининг шахсан ўзи буйруқ бергани ҳақида маълум қилган эди. Россия ҳукумати хакерлик ҳужумига оид барча айбларни инкор қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан