Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёдаги маймунларнинг 60 фоизи йўқ бўлиб кетиш хавфи остида
20.01.2017 18:48,  
426

Guardian​ нашрининг хабар беришича, сўнгги илмий тадқиқотлар дунёдаги маймунларнинг ярмидан кўпроғи тез орада қирилиб кетиши мумкин.

Маймунларнинг сони камайишига қишлоқ хўжалиги ва саноат мақсадларида ўрмонлар ҳудудининг қисқариб бориши, ноқонуний овчилик ва ҳайвонлар савдоси сабаб бўлиши мумкин. Мазкур омиллар ҳайвонот дунёсининг асраб қолиш учун катта хавф туғдиради.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг БМТ маълумотларига асосланиб чиқарган ҳисоботида 300 га яқин маймун турлари, жумладан, гориллалар, шимпанзелар, гиббонлар ва лемурларнинг ер юзидан йўқ бўлиб кетиш хавфи остида эканлиги қайд этилган.

Приматлар дунёнинг 90 мамлакати бўйлаб тарқалишган. Аммо уларнинг маймун турларининг учдан икки қисмини фақатгина тўрт мамлакатда: Бразилия, Мадагаскар, Индонезия ва Конгода учратиш мумкин. Маълум бўлишича, Мадагаскардаги маймун турларининг 87 фоизи йўқолиб кетишга юз тутган бўлса, Осиёда бу кўрсаткич 73 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Нигерия ва Камерунда йилига 16 турга мансуб 150 минг маймун сотиб юборилади. Борнеода йилига 3 минггача орангутанлар ўлдирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан