Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бекор бўлаётган ҳорижга чиқиш стикеридан Абдулқодир Машариповгача бўлган Ўзбекистон аҳлини хайратга солган 7 хабар
20.01.2017 21:45,  
1

21 январь куни содир бўлган энг муҳим хабарлар Sof.uz дайжестида.

1. Кўп миллион долларлик фирибгарликлар учун қидирилган ўзбекистонлик Украинада ҳибсга олинди. Эркак Киев аэропортида чегарани кесиб ўтиш вақти ҳибсга олинган. Унинг ёнидан Доминикана Республикаси ва Ўзбекистон паспортлари топилган.

2. Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) тартиби бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Мамлакатни 2017—2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳасида сўз боради.

3. “Нақдми, пластикми?” ёхуд ҳамма билган ҳақиқат ҳақида айрим кузатувлар... – Нақд бейсангиз 350, плаштикка 400, – деди қизалоқ тўртта бармоғини кўрсатиб. 

4. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ўш театрига 50 минг доллар ажратишга ваъда берди. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Ўшдаги Бобур номли ўзбек мусиқали-академик театри учун 50 минг доллар ажратишга ваъда берди.

5. Мактаблар 11 йиллик бўлиши кутилмоқда. Умумий ўрта таълим муддати 9 йилдан 11 йилга узайтирилиши, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ислоҳ этилиши кутилмоқда. 

6. АҚШ разведкаси ўзбек газеталаридан нима излаган. Америкалик жосусларнинг Ўзбекистонда қандай фаолият юритишгани ҳақида маълумотлар берилмаган — улар ҳали ҳам махфийлик тамғаси остида турибди. Ошкор қилинган маълумотларнинг аксарияти совет газеталаридан кўчирмалар, теледастурларни ҳикоя қилиб бериш ва совет олимлари диссертацияларининг мазмунидан иборат.

7. Абдулқодир Машарипов: “Мен ўлим топиш учун кетгандим..." Террорчининг айтишича, Reina тунги клуби теракт содир этиш, сўнг ўзи ҳам ўлим топиш учун борган. Аммо маълум сабабларга кўра тирик қолган. Уни 46 соат давомида излаётганликларини билган. Шу сабабли бир неча бор беркиниб ётган жойини ўзгартирган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан