Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






O‘zLiDeP мақоласи: Танқидий таҳлил масъулиятни оширади
21.01.2017 09:01,  
6

Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳани ривожлантириш, унинг таркибий тузилмаларини янада мустаҳкамлаш борасида янги услубда кенг кўламда ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ҳар бир соҳа, керак бўлса ҳар бир инсон фаолиятига танқидий-таҳлилий баҳо бериб, эртанги қилинажак ишлар учун мукаммал, пухта режалар тузиш, улар ижроси йўлида янги механизмларни, имкониятларни ишга солиш давр талабига айланмоқда.

Халқ депутатлари Когон тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши мазкур тамойиллар асосида ўтказилди.

Дастлаб, туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг 2016 йилдаги фаолияти танқидий руҳда сарҳисоб қилиниб, келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштириш, халқ билан мулоқотларни мунтазам равишда амалга ошириш, назорат таҳлил орқали аҳоли ўйлантираётган муаммоларни ўрганиб, ечимини топишда ташаббус кўрсатиш каби вазифлар белгилаб олинди.

—Халқ депутатлари Когон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари 7 нафарни ташкил этади, - дейди депутатлик гуруҳи аъзоси Рўзигул Сиддиқова. —Депутатлик гуруҳимиз томонидан ўтган йили 17 та назорат таҳлил ва шунча сўров ҳамда 2 та эшитув амалга оширилган. Олиб борган иш фаолиятимиз камчиликлардан ҳоли деб айтиб бўлмайди. Давлатимиз раҳбарининг куйинчаклик билан сўзлаган маърузалари, чиқишларини кўриб хулоса чиқардикки, депутатлик ваколати доирасида олиб борадиган сўровларимизнинг тақдири, унинг натижаси ҳамда самарасини ҳам бирдек кузатиб, сайловчиларимиз ишончини оқлаш, уларни рози қилиш энг асосий вазифамизга айланмоғи лозим.

Шунингдек, йиғилишда кун тартибига қўйилган асосий масала, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасидаги банк муассасалари олдида турган муҳим вазифалардан келиб чиқиб, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш, уларни иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тижорат банклари филиаллари томонидан олиб борилаётган  ишлар юзасидан банк мутасадди раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Қайд этилишича, туман банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама молиявий кўмак берилмоқда. Биргина ўтган 2016 йил мобайнида 379 та тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан умумий миқдори 50 млрд. 800 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган.

– Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларни эмин-эркин самарали фаолият юритишини таъминлаш, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда банк муассасалари зиммасида ҳам катта масъулият бор, – дейди   “Микрокредитбанк”нинг Когон филиали бошқарувчиси Ўткир Шеров. – Ана шу эзгу мақсад йўлида бор имкониятимизни ишга солиб самарали фаолият олиб боришимиз лозим. Шундагина шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳам, ахолига маданий-маиший хизмат кўрсатишни яхшилашда ҳам аниқ натижаларга эришамиз.

Йиғилишда шунингдек, “Агробанк” АТБ вилоят бошқармаси бошлиғи  Жамшид Шарипов, “Асакабанк”нинг Бухоро шаҳар филиали бошқарувчиси  Акрам Шариповларнинг тадбиркорларга молиявий ёрдам бериш бўйича ўтган вақт давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тингланди.

 Йиғилишда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалар алмашилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.                 

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

манба: uzlidep.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан