Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2022 йилга қадар 7,7 млрд доллар ҳажмида кредитлар жалб қилмоқчи
21.01.2017 10:49,  
4

Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилга қадар халқаро молиявий институтларнинг 7,7 миллиард доллар миқдоридаги кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Маблағлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасига биноан, Ўзбекистон халқаро молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириши ва ривожлантириши назарда тутилган. Хусусан, 2016–2020 йилларда Ўзбекистон Жаҳон банкининг 3 миллиард доллар миқдоридаги маблағлари ҳисобига 27 лойиҳани амалга ошириши кўзда тутилмоқда.

Кутилишича, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 2016-2018 йилларда 25та лойиҳани амалга ошириш учун 3,7 миллиард АҚШ долларилик кредитлар ажратади.

Ўзбекистон 2017-2019 йилларда Ислом тараққиёт банкининг 1 миллиард долларини устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилгача Хитойнинг Эксимбанки, Жанубий Кореянинг Эксимбанки, JICA, KOIСA, GIZ, Франция тараққиёт агентлиги ва бошқа ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитларини жалб этиш устида ишлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан