Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 338 млн доллар ажратилади
21.01.2017 11:33,  
17

2017 йилда халқаро молиявий институтларининг 337,8 миллион доллар миқдоридаги маблағлари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадларига йўналтирилади. Маблағлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида айтилишича, Осиё тараққиёт банки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилишга 150 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки эса чорвачилик ривожига 150 миллион доллар йўналтириши кутилмоқда.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигини ривождантириш халқаро жамғармаси Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни кенгайтиришга 23,8 миллион доллар ажратади.

Ниҳоят, Халқаро ривожланиш уюшмаси Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва уларга мослашиш бўйича лойиҳа реализациясига 14 миллион доллар қаратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан