Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда парранда гриппи қайд этилди
21.01.2017 15:31,  
16

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини асраш ташкилоти Каспий денгизи бўйидаги ёввойи оққушларда юқумли Ҳ5Н1 вируси топилганини маълум қилди. Бу ҳақида Al Jazeera хабар бермоқда.

Халқаро ташкилотнинг ҳисоботи Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига асосланиб эълон қилинган. Жума куни тарқатилган хабарга кўра, Қозоғистон ғарбидаги Каспийбўйи Ақтов шаҳрида ўлик ҳолда топилган иккита оққуш жасади текширилганда, уларда парранда гриппи вируси аниқланган.

Инсонларга ҳам юқиши мумкин бўлган Ҳ5Н1 вируси яқин вақтлар ичида Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Европа Иттифоқида аниқланган. Хавфли вирус Хитойда бир бир кишининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақидаги маълумот 14 январь куни маълум қилинган.

Парранда гриппи охирги марта Словакияда қайд этилган. Декабрь ойининг ўзида Жанубий Кореяда Ҳ5Н1 эпидемияси туфайли 22,5 миллион парранда йўқ қилингани хабар қилинган. Қозоғистонда ўтган йилнинг баҳорида ҳам парранда гриппи қайд этилган эди. Ўшанда Атирау вилоятида 70 та қушнинг ўлиги топилган. Қозоғистонда вируснинг инсонга юқиш ҳолати аниқланмаган.

Хавфли вирус инсонга асосан парранда гўшти ва тухумини истеъмол қилиш орқали ютади. Аммо баъзида инсондан инсонга юқиш ҳоллари ҳам учрайди. Вируснинг асосий манбайи қушлар ва паррандалар бўлганидан унинг олдини қийинчилик туғдиради. Касаллик қушларда 100 фоиз ўлим билан тугайди, инсонларда вируснинг ўлим кўрсаткичи 60 фоизни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан