Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Азимов қорақалпоқ халқига давлатманд бўлиш сирини ошкор қилди
21.01.2017 18:31,  
2

Илгарироқ Ўзбекистон Республикаси президенти халқ турмуши билан яқиндан танишиш мақсадида, 20 январ куни Қорақалпоғистон Республикасига сафар уюштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Мирзиёев ташриф давомида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан учрашув ўтказган.

Йиғилишда аҳолининг иқтисодий салоҳиятини ошириш усуллари борасида ҳам сўз юритилган.

Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов минтақадаги ҳар бир хонадонда 100тадан товуқ боқилса, бунда халқнинг турмуш фаровонлиги янада ошишини маълум қилган, деб ёзади Кун нашри йиғилишда иштирок этган манбасига таянган ҳолда.

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев бу ишни амалга ошириш бўйича вазифани бош вазир ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклагани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан