Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда нақд ва нақдсиз пул муомаласи ўртасидаги фарқлар бартараф этилади
22.01.2017 09:14,  
22

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури лойиҳаси жойланди. Дарё ёзишича, у нақд ва нақдсиз пул муомаласи ўртасидаги фарқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутади.

Хусусан, нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ва қамровини ошириш мақсадида тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш таклиф этилмоқда. Бугунги кунда банклар томонидан белгиланган ижара ставкаси ойига 10 еврога тенг.

Шу билан биргаликда, пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, нақд пулсиз кўринишда товар ва хизматлар сотишда сунъий юқори нархлар ўрнатганлик учун жавобгарлик янада оширилади, шу тариқа, ички бозорда нархнинг шаклланиш тартибини бошқаришда бозор механизмлари жорий қилинади.

Шунингдек, кредит карталари янада фаолроқ тарзда муомалага киритилади. Улар аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағлари ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Нашр эслатишича, лойиҳага ўзгартириш киритилиши, қўшимча қўшилиши ёки у рад этилиши ҳам мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан