Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўҳў!: раҳбарларни кескин танқид қилган Шавкат Мирзиёев ёхуд ҳафтанинг энг муҳим хабарлари
22.01.2017 16:48,  
14

7 кун ичида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар Sof.Uz дайжестида.

1. Абдуқодир Машарипов Ўзбекистонни қачон тарк этгани маълум бўлди. “Анадўли” агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Машарипов террор гуруҳига аъзолиги туфайли Ўзбекистонда қидирувдаги шахслар рўйхатида бўлган.

2. Абдулқодир Машарипов яшаган хонадондан топилган ашёлар (фото)Полиция Машариповни топиш мумкин бўлган бешта манзилни кўздан кечирди ва у ана шу манзиллардан биридан топилди.

3. Швейцариялик адвокат Гулнора Каримова билан кўришди. ​Женевалик адвокат Грегуар Манжа Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида  Гулнора Каримова билан Тошкентда декабр ойида кўришганини айтиб илгари айрим ОАВда унинг ўлими ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.

4. Ўзбекистонда энди ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўладиЎзбекистонда яқин келажакда суд орқали ажрашиш жараёни анча енгиллаштирилади, айни вақтда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилмоқда.

5. Шавкат Мирзиёев "Ўзнефтмаҳсулот” компанияси раиси Бахтиёр Султоновни ўз вазифасидан четлатди. Мажлисда Шавкат Мирзиёев "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси Бахтиёр Султонов  ўз вазифасидан четлатилишини маълум қилди. 

6. Шавкат Мирзиёев Рустам Азимовни танқид қилди. Президент Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари Азимов Рустам Содиқовичнинг фаолиятидаги камчиликларни санаб ўтди.

7. Президент Бош вазирнинг икки ўринбосарига ҳайфсан эълон қилдиЖумладан, Бош вазир ўринбосари, Экспорт салоҳияти ва машинасозликни, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари бўйича комплекс раҳбари, «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов ҳайфсан олди.

8. Мирзиеёв "Ўзбекэнерго"даги "пул йиғувчи"лар ва кўмир тармоғининг "ёнбошлаб ётгани"ни танқид қилди давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Ғуломжон Ибрагимовдан қатор муаммолар бўйича изоҳ талаб қилди.

9. Мирзиёев: Давлат мулки талон-тарож қилингани учун бугун ким шахсан жавоб бериши керак?  Президент Давлат рақобат қўмитасининг раисини кескин танқид қилди. “Биз бугун Давлат рақобат қўмитасининг раиси Д.Ҳидоятовдан шахсан сиз ва қўмитанинг бўлинмалари хусусийлаштириш жараёнида пировард натижани нима учун назорат қилмайсиз ёки таъминламайсиз, деган саволга жавоб беришни қатъий талаб қилишга ҳақлимиз. 

10.  Шавкат Мирзиёев пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаганлигини танқид қилдиШу ўринда давлат раҳбари мажлис иштирокчиларига мурожаат қилиб, уларга муҳим ва оғриқли саволлар билан юзланди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан