Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилишга рухсат берилади
22.01.2017 18:09,  
3

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури лойиҳаси жойланди. У капитал қурилишдаги ишларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича чораларни кўзда тутади, деб ёзади Дарё нашри.

Экспортчилар учун товар ва хизматлар экспортидан (хом ашё товарлари бундан мустасно) валюта тушумининг белгиланган қисмини мажбурий сотиш бекор қилинишидан ташқари, бошқа қувончли янгиликлар ҳам жорий этилади.

Хусусан, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга белгиланган имтиёзлар маҳаллий товарларни экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига ҳам тадбиқ этилади. Бундан ташқари, барча хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт шартномалари тузиш орқали экспорт қилиш ҳуқуқи берилади.

Экспорт қилиш тақиқланган айрим товарларни (нон ва гўшт маҳсулотлари, тирик мол ва парранда) рухсатнома асосида экспорт қилиш тизими жорий этилади. Фойдаланилган машина, жиҳоз ва техникаларни экспорт қилишни соддалаштирилади ва тартиби аниқлаштирилади.

Нашр эслатишича, лойиҳага ўзгартириш киритилиши, қўшимча қўшилиши ёки у рад этилиши ҳам мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан