Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда туғилиш авж олмоқда
23.01.2017 15:57,  
15

Хитойда 2000 йилдан буён илк маротаба бола туғилиши бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда. 

2016 йилда мамлакатда 17,6 миллион бола дунёга келди. 2011—2015 йилларда бу кўрсаткич юқоридаги рақамлардан ҳар йили 1,4 миллионга кам эди.

Ижобий ўсиш, оилани режалаштириш сиёсатига ўзгартиш киритилгани ва хитой оиласига бир фарзанддан кўп болали бўлишга рухсат берилгани билан изоҳланмоқда. 

«2020 йилгача мамлакатда туғиш ёшидаги аёллар сони ҳар йили тахминан, 5 миллион кишига камайиши кутилмоқда. Бироқ туғилиш йилига 17—20 миллион чақалоқ даражасида сақлаб қолинишига умид қилмоқдамиз. Шу тариқа 2030 йилга келиб мамлакат аҳолиси сони 1,42 миллиард кишига етиши мумкин», — деган Хитой соғлиқни сақлаш ва оилани режалаштириш ишлари бўйича миллий комиссия раҳбарларидан бири Ян Вэньчжуан.

Шу билан 21-асрнинг иккинчи ўн йиллиги охирига келиб, мамлакат аҳолиси 1,42 миллиард кишига етиши таъминланади. 2015 йил декабрь ойи охирида бу кўрсаткич 1,37 миллиардни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан