Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича музокаралар бошланди
23.01.2017 16:31,  
6

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Суриядаги ҳарбий можарони бартараф этишга қаратилган расмий музокаралар бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Музокаралар Остонадаги Rixos меҳмонхонасида олиб борилмоқда. Бу ерда Сурия ҳукумати делегацияси, қуролли мухолифат вакиллари, Россия, Туркия, Эрон ва БМТ делегациялари тўпланган. 

Учрашув ташкилотчилари расмий Дамашқ ва мухолифат учун алоҳида кўрсаткичлар ўрнига умумий равишда "Сурия Араб Республикаси" қайдномаларини ўрнатишни маъқул кўрган. Чунки, ташкилотчилар вакилининг сўзига кўра, асосийси, "барчани бир музокаралар даврасига тўплашдир".

Делегациялар кўриб чиқадиган масалалар ўт очишни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлаш, Женевада 8 февралда маслаҳатлашувларни давом эттириш учун сиёсий музокаралар жараёнини илгари суришдан иборат эканлиги билдирилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан