Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Универсиадамиз тарихига назар
2.05.2016 16:49,  
3738

Мамлакатимизда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида яратилаётган кенг шарт-шароитлар самарасида ёшларимиз баркамол инсонлар бўлиб вояга етмоқда.

Жорий этилган уч босқичли ягона спорт ўйинлари тизими — «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақалари ёш авлодни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг спортга қизиқишини, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини ошириш борасида беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Ўтган давр мобайнида бу мусобақалар ёшларимиз ҳаётининг ажралмас қисмига айланди ҳамда улар учун тажриба ва маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу спорт ўйинларининг аниқ дастур асосида юртимизнинг барча ҳудудларида мунтазам ўтказиб келинаётганлиги, жойларда замон талабларига жавоб берадиган, янгича қиёфадаги муҳташам спорт масканлари, стадионлар, сузиш ҳавзаларининг барпо этилиши қишлоқ ва шаҳарларнинг янада обод бўлишида алоҳида аҳамият касб этаётганлигини қайд этиш лозим.

Тарихга назар ташласак, биринчи «Универсиада» ўйинлари 2000 йили Наманган вилоятида бўлиб ўтган. Косонсой туманида ўтказилган мусобақаларда мингдан ортиқ спортчилар қатнашди. Унда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар терма жамоалари спортнинг 9 тури бўйича куч синашишди. Спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришган терма жамоаларга Президентимиз томонидан 15 та «Тико» автомашинаси топширилди.

Универсиада ўйинлари иккинчи марта 2002 йили Бухоро вилоятида ўтказилди. Мусобақалар Бухоронинг Ромитан, Олот, Жондор, Когон туманларининг спорт майдонларида бўлиб ўтди. Шу йилдан бошлаб Универсиада мусобақаларида спортнинг 12 тури асосий йўналишлар этиб белгиланди. «Бухоро-2002» ўйинларида Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилояти спортчилари ўзлариниг маҳоратларини намойиш этиб, Президентимиз томонидан – «Дамас» автомашиналари билан тақдирланишди.

«Универсиада-2004» ўйинлари Самарқанд вилоятида ўтказилди. Мусобақалар Самарқанд шаҳри ҳамда Тойлоқ туманининг спорт майдонларида ўтказилди. Ғолиблар 230 та олтин, 230 та кумуш ҳамда 251 та бронза медаллари билан тақдирланишди. Тошкент шаҳри, Самарқанд ҳамда Наманган вилояти спортчилари «Дамас» автомашиналарининг соҳибларига айланишди.

Тўртинчи марта Тошкент шаҳрида ўтказилган «Универсиада-2007» ўйинларида 2393 нафар спортчи иштирок этди. Беллашувлар Тошкент шаҳрининг энг замонавий спорт майдонларида ўтказилиб, «Универсиада» ўйинларида айрим спорт турлари бўйича ҳаттоки мамлакатимиз миқёсидаги рекордлар ўрнатилди. Ғолибларга 212 та олтин, 212 та кумуш ҳамда 234 та бронза медаллари топширилди. Мусобақада биринчилик Тошкент шаҳри спортчиларига, кейинги поғоналар Наманган ҳамда Самарқанд вилоятларининг спортчи  ёшларига насиб этди ва уларга Президент совғаси – “Дамас” автомашинаси топширилди.

«Универсиада» ўйинлари бешинчи марта 2010 йили Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Спортнинг 12 тури бўйича ўтказилган мусобақаларда 1800 нафарга яқин спортчилар қатнашишди. Ғолибларга 176 та олтин, 176 та кумуш ҳамда 191 та бронза медаллари топширилди. Мусобақа ўйинларида Тошкент шаҳри биринчи, Андижон вилояти иккинчи ҳамда Навоий вилояти спортчилари учинчи ўринларни эгаллаб, «Дамас» автомашиналари  билан тақдирланишди.

2013 йилда Универсиада ўйинлари Бухоро вилоятида ўтказилди. Спортнинг баскетбол, волейбол, кураш, белбоғли-кураш, дзюдо, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, футбол, гандбол, шахмат ва сузиш турлари бўйича мусобақалар юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси юксак мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Универсиада-2013” спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган Самарқанд ва Андижон вилоятлари жамоаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобиллари топширилди.

Асосийси, Универсиада беллашувларида маҳорат кўрсатган спортчи ёшларнинг аксарияти Жаҳон универсиадасида қатнашиб, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Универсиада мусобақаларида нафақат спортчилар сони ошмоқда, балки қўлга киритилган медаллар сони, мамлакат рекордлари ўрнатилмоқда. Ўзбекистоннинг бокс, эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо, шахмат, бадиий гимнастика, оғир атлетика бўйича спорт мактаблари тарбияланувчилари халқаро мусобақаларда ўз маҳоратларини яққол намоён этиб, бу борада мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар нечоғлик тўғри эканлигини исботлаб беришмоқда.

Мамлакатимизда жорий этилган уч босқичли спорт мусобақаларида қатнашиб, кейинчалик халқаро майдонларда ўзини кўрсатган спортчилардан дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ҳамда Лондон Олимпиа ўйинлари совриндори Ришод Собиров, жаҳон чемпионати совриндори Дилшод Чориев, ўзбек спортчи қизлари орасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова, Осиё ўйинлари совриндори, Халқаро шахмат федерацияси устаси Нодира Нодиржонова, белбоғли кураш бўйича уч карра жаҳон чемпиони Рустам Умаров, енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Светлана Радзивил, Осиё ўйинлари ғолибаси Юлия Тарасова, сузиш бўйича кўплаб рекордлар соҳибаси Рано Амонова, Юлдуз Қўчқорова, бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро мусобақа ғолибаси Азиза Мамажоновалар бугун ёшларимизнинг фахрига айланишган.

Мамлакатимизда соғлом авлодни вояга етказишда жисмоний тарбия ва спортнинг ролини ошириш, бу борадаги мавжуд моддий-техник база ва кадрлар салоҳиятини жаҳон стандартлари асосида янада мустаҳкамлаш, энг муҳими, спортга меҳр ҳар бир бола, ҳар қайси оила ҳаётига чуқур кириб боришига эришиш борасидаги амалга оширилган чора-тадбирлар, чуқур ўйланган ислоҳотлар самараси бугун спортчиларимизни қўлга киритган ютуқ ва ғалабаларида ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ана шундай баркамол авлодни вояга етказишда муҳим ўрин тутмоқда. Жамғарма ташкил этилганидан буён мамлакатимизда 2000 га яқин спорт объектлари барпо этилди ва қайта реконструкция қилинди. Улар замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланди. Бу, шубҳасиз, болаларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамлаши, ёшларимизнинг жаҳон майдонларида улкан ютуқларни қўлга киритиши, халқаро миқёсда Ватанимиз нуфузининг янада ошишига замин яратди. Бугун мамлакатимизда 2 миллиондан зиёд бола спортнинг 59 тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Бу 2003 йилга солиштирганда қарийб 1,5 бараварга кўп демакдир.

Айтиш лозимки, спортчиларимизнинг ғалабалари спортни кенг оммалаштиришда муҳим ўрин тутади. Халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, байроғимизни баланд кўтариб, қувончдан кўзига ёш олган йигит-қизларни кўрганда ота-оналарда, болаларда ҳам спортга ҳавас уйғонади. Бундай ғалабалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўйини янада оширишга хизмат қилади. Ёшларда ватанпарварлик, фидойилик туйғулари янада мустаҳкам қанот ёзади.

Жорий йилда Фарғонада ўтказиладиган Универсиада мусобақалари Президент Ислом Каримов томонидан кўзланган юқори мақсадларга етишишда муҳим босқич бўлади.

“Универсиада”

1

2000 – Наманган

2

2002 – Бухоро

3

2004 – Самарқанд

4

2007 – Тошкент

5

2010 – Андижон

6

2013 – Бухоро

7

2016 – Фарғона

8

2019 – Самарқанд

9

2022 – Тошкент

10

2025 – Андижон

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан