Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бинямин Нетаняҳу: Эрон бизнинг дўстимиз
23.01.2017 17:14,  
7

Исроил бош вазири яқин орада АҚШнинг янги президенти билан Эрондан бўладиган таҳдидга қарши кураш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Al Jazeera​ хабар бермоқда.

Шанба куни facebook тармоғида жойлаштирилган видеомурожаатда Бинямин Нетаняҳу шундай деган: “Исроилни вайрон қилишга чақириб келаётган Эрон режимининг таҳдидидан қандай ҳимояланиш масаласида президент Трамп билан тез орада гаплашиб олишни режалаштиряпман”.

Ўз баёнотида Эрон аҳолисига мурожаат қилар экан: «Биз сизнинг душманингиз эмас, дўстингизмиз», – деб айтган. Нетаняҳу Эрон-Исроил муносабатларидаги совуқчилик учун Эрон ҳукуматини айбдор қилиб кўрсатган ҳамда давлат тузумини “шафқатсиз ва тажовузкор” деб атаган. Исроил раҳбарининг мурожаати инглиз тилида форсча субтитр билан эълон қилинган.

АҚШниг янги президенти кўп маротаба Эрон билан тузилган ядровий келишувни танқид қилган ва уни бекор қилишга ваъдалар берган эди. 2015 йилда АҚШ, Россия, Хитой, Германия, Британия ва Франция Эрон билан ядровий дастури бўйича келишувга эришгани Исроилнинг норозилигига сабаб бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан