Газпром қоровулининг уйидан 200 минг рубллик унитаз ўғирланди

23.01.2017 | Жаҳон | 3313

Газпром қоровули Максим Б. декабр ойининг охирида полицияга мурожаат қилган. Унинг гаплари бўйича Янги Москвада жойлашган Сосенкой поселкасида жойлашган уйини таъмирлаш ишлари олиб борилган. Ишдан уйига қайтганда уйидаги ишлаётган ишчилар қаергадир ғойиб бўлишган.

Аниқлашларича, уйдан 200 минг рубллик унитаз ва бир нечта сантехник жиҳозлари ўғирлаб кетилган. Ҳозирда кунда Максим Б. нинг уйини таъмирлаётган шахслар қидирилмоқда. Қидирилаётган шахслар мигрантлар бўлиб, улар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Жабрланувчининг турмуш ўртоғининг 400 га яқин фотосуратлари кўрилганда, бирорта сурат эри акс этмаган. Расмларга кўра, эр-хотин турли курортларда дам олишни ёқтиришган. 

Бундан ташқари, ўтган йилнинг январ ойида ҳам Газпромда фаррош бўлиб ишлайдиган аёлнинг Mitsubishi Outlander жип автомобилидан қиймати 300 минг рубллик тимсоҳ терисидан ишланган Dior сумкачасини ўғирлаб кетишган эди.